Шувоқ мойининг (Тез ёрдам) Оғриқ қолдирувчи
Грипп, шамоллаш, ЎРК, ОРВИ, оғриқбосувчи.
Эфир мойи олиниши: шувоқнинг янги чиққан барглари ва новдаларини сув буғи билан ҳайдаш орқали. Тавсифи: камфарани эслатувчи ўткир тетиклаштирувчи, ҳушбўй ҳидли, тўқ сариқ – жигарранг суюқлик. Эксклюзив таркиби:Эвкалиптол, борнеол, борнилоцетат, – пинен, – пинен, – туйон, терпинеол, хамазулен, фурфурол, цинеол(кетон), камфен, пинен, фелландрен, фенхен. Қўлланилиши: грипп, ЎРК(ОРЗ), ОРВИ. Ўпка-бронх касалликлари, ангина, тумов, кесишлар, йиртилган яралар, терининг турли ҳудудларидаги замбуруғлар, қичишиш, ҳашаротлар чақишида, тери язвалари, ётиқ яралар, ҳуснбузар, радикулит, турли ҳудуддаги невролгия, артрит, полиартрит, ревматизм, миастения, отит, геморрой, простатит, пародонтоз, тиш оғриғи, фурункулёз.
Қариш жараёнини секинлаштиради ва онкология ривожланишини тўхтатади. Қўллаш усуллари: Фойдаланишдан олдин албатта силкитинг. Грипп ва унинг профилактикаси учун бурун тагига мунтазам равишда суртинг, кечасига товонга суртиб устидан целлофан ва пайпоқ кийиб 1 соатдан кейин ечиш керак. Ангина ва ўпка-бронх касалликларида кўкрак ва тана орқасига мой суртилиб, устидан целлофан ёпилиб бинт билан боғланади. Боғлиқ туриш вақти 30 дақиқадан 1 - 1,5 соатгача.
Отит бўлганда мой пахта тампонига сингдирилиб, қулоқнинг эшитиш йўлагини артиб 5 дақиқага шу ерда қолдирилади. Парадонтозда эса мой суртилган пахта тампонлари 30 - 40 дақиқага милкларга қўйилади. Геморройда геморрондал тугунларга мой суртилади. Геморрондал қон кетишида эса мойга ботирилган пахта тампони 15 - 20 дақиқага орқа анал тешигига қўйилади. Простатитда ҳам орқа анал тешигига 15 - 20 дақиқага мойланган пахта тампони қўйилиб, қовуғни ҳам мой билан силаб, целлофан билан ёпилади.
Мой суртилганда тери ва айниқса шиллиқ қаватларда 5 - 15 дақиқа ачишиш сезилади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Ларингит, тахикардия, индивидуал кўтара олмаслик, ҳомиладорлик вақтида, терининг юқори даражада сезувчанлигида эхтиёткор бўлиш лозим.
Кимётерапия билан бир вақтда қўлланилмайди. Лекин кимётерапия курсидан кейин тикловчи ва оғриққолдирувчи восита деб кўрсатилган. Кўзга тушишидан сақланинг!
Махсус кўрсатмалар: фақатгина ташқи қўлланилиш учун. Қўлнинг нозик, сезувчан жойига мойнинг бир томчисини томизиб 5 дақиқа кузатиб, албатта аллергик ҳусусиятини текширинг. Қўллашдан олдин ювиниш тавсия этилади. Ҳамма ҳолатларда қўллаш курси 5 кундан 10 - 15 кунгача.
Косметик воситаларни бойитиш: 10 - 15 гр суртмага тоник, гель, шампунларнинг асосига 7 - 10 томчи мой аралаштирилади. Шампунлар билан қўлланилганда бош терисини қувватлайди ва соч тўкилишига тўсқинлик қилади, педикулёзда ёрдам беради.
Массаж: Мойнинг 4 - 5 томчисини бир ош қошиқ ўсимлик мойи ёки сиз танлаган крем билан аралаштирилади. Ванналар: Сув тўлдирилган ваннага (37ᵒ - 38ᵒС) бир ош қошиқ эмульятор ( сут, асал, денгиз ёки ош тузи) билан аралашган 4 - 7 томчи мойдан қўшиш лозим. Муолажа вақти 10 - 15 минут. Болалар учун 4 - 7 минут. Ингаляциялари: Мойнинг 10 - 15 томчисини 1л қайноқ сувли идишга солиб, сочиқ билан ёпиниб, буғини 5 - 7 минут давомида ҳидлаш. Кўзлар юмуқ бўлиши керак.
Сақлаш ҳолати: Зич ёпиқ ҳолда, совуқ, қоронғу, болаларни қўли етмайдиган жойда сақлаш керак. Қўллашдан олдин, албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Яроқлилик муддати: 5 йил.
Ишлаб чиқариш шакли: 1,5 мл, 5мл, 10мл.
Narx har bir paket uchun. 10 ml lik paketda.
Eksport qilingan: Agro, ya'ni. xaridor tomonidan belgilangan idishlarga quyish uchun. RET. Shisha, alyuminiy. Zanglamaydigan po'lat.
Sharhlar topilmadi